insurez
25-05-2024 17:07

Шаҳар ҳокими Маданият ва туризм кластеридаги ишлар билан танишди


Аввалроқ хабар берганимиздек, каттақўрғонлик тадбиркор томонидан Каттақўрғон сув омборида “Маданият ва туризм кастери” барпо этилмоқда. Ушбу манзилда бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Тадбиркор билан суҳбатлашиб, ўзининг фикр ва тавсияларини берди. Мазкур маскан нафақат шаҳримиз, вилоят балки, республика миқёсида йирик маданият ва туризм  маркази бўлиши, аҳолига маданий хизмат кўрсатишни янада яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади.

Ушбу ҳудудда Амфитеатр ва бошқа кўплаб дам олиш масканларини ўзида мужассам этган маданият ва туризм кластери ташкил этилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -