07-08-2024 15:41
МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган мазкур қабулда 15 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар уй-жой олиш, ер, даволаниш, оилавий ва бошқа мазмундаги масалаларни ўз ичига олади.
Қабул давомида мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолганларини ижроси бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.