insurez
27-06-2024 08:40

ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ 27 ИЮН - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ


Ҳурматли журналистлар ва соҳа фидойилари! 

Авваламбор барчангизни касб байрамингиз 27 июн – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан самимий муборакбод этаман.

Шуни таъкидлаш лозимки бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларни оммага ёритиш орқали фуқаролар қалбидаги ишончни янада мустаҳкамлаш йўлида самарали хизмат қилаётган, ўзининг профессионал касбини садоқат билан адо этаётган Сиз ижод аҳлининг хизматларингизни қадрлаймиз.

Албатта, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг зиммасидаги бу борадаги вазифа масъулиятли ва машаққатлидир. Бугун юртимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган бир вақтда ушбу масъулиятни дилдан ҳис қилган ҳолда  юртимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида Давлатимиз рахбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмун – моҳиятини халқимиз эътиборига етказиб бераётганингиз юксак эътирофга лойиқ.

Шу ўринда Каттақўрғон шаҳридаги оммавий ахборот воситалари ҳамда матбуот соҳаси вакиллари ҳам самарали хизматлари билан шаҳримизнинг ижтимой-сиёсий ҳаётига оид янгиликларни, долзарб ва танқидий руҳдаги мақолаларни, тезкор хабарларни ҳамшаҳарларимизга етказиб келмоқдалар. Албатта, бугун шаҳар матбуот ва оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган журналистларимиз зиммасидаги масъулиятли вазифани ситқидилдан адо этаяптилар деб айта оламан.

Шаҳримиздаги кенг ва қулай имкониятларни, улкан бунёдкорлик ишларини кенг оммага етказишда самарали меҳнат қилаётган Оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Биз жамиятимизда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда сизларга, сизларнинг билим ва истеъдодингизга таянамиз.

Яна бир бор Сиз азизларни касб байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этаман. Сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ҳамда янги ижодий ютуқлар ва баркамоллик тилайман.

Teglar
- -