insurez
05-08-2024 12:39

Шаҳар ҳокими 5-МТТ даги шароитларни ўрганди


Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиздаги 5 мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Болаларнинг таомномаси, овқатланиш жойлари ҳамда ошхонада фойдаланиладиган идишларни кўриш асносида бу борада санитария –гигиена талабларига риоя қилиш, белгиланган тартиб-қоидалар асосида овқатланишни ташкил қилиш бўйича фикрларини билдирди. Шунингдек, тарбияланувчилар ётоғхонасидаги шароитлар билан ҳам танишиб, тегишли топшириқларни берди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 300 ўринга мўлжалланган бўлиб,  3 та тайёрлов, 3 та катта, 3 та ўрта ва 2 та кичик жами 11 та гуруҳлардан иборат. 
Жорий йилда 3 та катта гуруҳдаги 90 нафар тарбияланувчи мактабга 1-синфга қадам қўяди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -