insurez
18-05-2024 17:54

Саноат ярмаркаси ва саноатчилар форуми ўтказилди


Куни кеча “Sof Expo Samarkand” халқаро кўргазма марказида “Samarkand Prom Pro EXPO 2024” ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва саноатчилар форуми бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва тегишли масъуллар қатнашдилар. Шунингдек, шаҳримиздан “Энергия техника” МЧЖ ўзининг трансформатор ҳамда изолятор маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма доирасида тадбир иштирокчилари тадбиркорлик субъектларининг етакчи саноат ускуналари, озиқ-овқат саноати, гилам, мебел, электротехника, авто эҳтиёт қисмлар ҳамда қурилиш материаллари ва ускуналари кўргазмалари билан танишдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -