Самарқанд шаҳрида «Чжэнчжоу - Самарқанд» бизнес-форуми ўтказилди
Шу йил июль ойида вилоятимиз делегацияси Хитой давлатининг Хенан провинцияси Чжэнчжоу шаҳрида бўлган, ушбу сафар давомида икки ҳудуд вакиллари ўртасида бизнес-форум ташкил қилинган эди.
Ушбу учрашувда вилоятимиз тадбиркорлари чжэнчжоулик бир неча компания вакилларини Самарқандга таклиф қилган эди.
Шунга кўра ўтказилган бизнес-форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Каттақўрғон тумани ҳокими Ж.Насриддинов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Таъкидлаш лозимки, Чжэнчжоу шаҳрида фаолият юритаётган компаниялардан бири — CUS GROUP (Zhengzhou City Unites Steel Industrial CO. LTD) Хитой ва Ўзбекистон минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Бизнес-форумда CUS GROUP делегацияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида бир неча лойиҳа муҳокама қилинди ва қурилиш соҳасида узоқ муддатли ҳамда самарали ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.