"Сабр” Республика маркази Каттақўрғон филиали очилди
Бугун шаҳримиздаги “Ғарб-мачит” маҳалласида “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг Каттақўрғон шаҳар филиали очилди.
Очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Марказ раҳбари Мавлуда Ширинова, хотин-қизлар, ёшлар иштирок этдилар.
Унда сўз олганлар марказнинг фаолияти Каттақўрғон шаҳрида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Тадбир иштирокчилари марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Марказда кам таъминланган ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш курслари, психологик, ҳуқуқий маслаҳатлар, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш хизматлари мавжуд.
Шунингдек, ўқув марказида тикувчилик, сартарошлик, гилам тўқиш, компьютер тахнологиялари ва пазандачилик бўйича ўқув курслари ташкил қилинган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.