Пенсия жамғармаси бўлимида 938-сонли ЎРҚ ижроси юзасидан Пресс-тур ўтказилди
Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Каттақўрғон шаҳар Пенсия жамғармаси бўлимида 938-сонли ЎРҚ ижроси яъни, давлат пенсия таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш юзасидан пресс-тур ўтказилди.
Пресс-тур иштирокчилари бўлимда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар ҳисобида 2024 йил 1- май ҳолатига пенсия олувчилар сони 13391 нафарни ташкил этади. Шу жумладан: шундан ёшга доир пенсия олувчилар -10035 нафар, ногиронлик пенсиясини олувчилар - 1063 нафар, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчилар-720 нафар, жами пенсияларнинг ўртача бир ойлик миқдори - 1.119.780сўм, энг кам пенсия миқдори - 648 000 сўм.
Имтиёзли тоифалар ҳам мавжуд бўлиб, бугунги кунда пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фронт ортида меҳнат қилганлар - 10 нафар, ЧАЭС –ногиронлари жами - 8 нафар, 100-ёшли фуқаролар (фақат пенсия) сони - 1 та.
Мамлакатимизда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда ва рақамлаштирилмоқда, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда, пенсия таъминоти тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифати тубдан яхшиланмоқда, шунингдек кексаларни ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни ижтимоий адолат принципларидан келиб чиққан ҳолда янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30- апрелдаги ПФ-69 сон фармонига асосан Каттақўрғон шаҳар бўйича жами 1776 нафар ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йуқотганлик пенсиялари ушбу фармонга асосан 621 минг сўмдан 648 минг сўмга ошириб чиқарилди.
Пресс-тур иштирокчилари бўлимдаги ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.