Онам 5 сентябрь куни вафот этдилар. Сентябрь ойи пенсияларини олмаган эдилар. Онам вафот этган ой учун пенсия тўланадими?
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 куничида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.
Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.
Яъни, 5 сентябрда вафот этган фуқаронинг сентябрь ойи учун тўлиқ пенсия миқдори юқоридаги шахсларга тўлаб берилади.