Ҳоким ўринбосари Тиббиёт бирлашмасидаги шароитларни ўрганди
Шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров томонидан ижтимоий соҳа объектларидаги шарт-шароитлар ўрганилди.
Жумладан, шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров бирлашма раҳбари Х.Хамраев ҳамроҳлигида бирлашмада аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Она ва бола саломатлигини асраш бўйича ташкил қилинган “Оналар мактаби” хонасини кўздан кечирди.
Бирлашма масъуллари билан суҳбатда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ободонлаштириш борасидаги ишлар юзасидан фикрларини ҳамда тегишли топшириқларни берди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.