insurez
20-07-2024 10:26

ОБОДЛИК КЎНГИЛЛАРДАН БОШЛАНАДИ


 Хонадонлар, кўчалар маҳаллаларнинг ободлиги, кўкаламлиги шаҳримизга янада кўрк бағишлайди. Шу мақсадда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббуси билан “Зарбдор ўн кунлик” эълон қилинган эди. Ушбу хайрли тадбир доирасида маҳаллалар, кўчалар, ҳовлилар янада обод бўлди. 
Албатта, ушбу ободлик тадбирларида ҳамшаҳарларимиз, жамоатчилик вакиллари, маҳаллалар, хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.  Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан турли гуллар экилди, дарахтлар оқланиб, бегона ўтлардан тозаланди.

Бу борадаги ишлар давом этади. Ўйлаймизки, ҳамшаҳарларимиз шаҳримизни янада обод ва кўркам бўлишида ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшадилар. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -