insurez
20-04-2024 15:40

“Оқ олтин” маҳалласидаги оилаларда томорқадан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган


Аҳоли даромадларини ошириш, бандлигини таъминлашда томорқадан унумли фойдаланишнинг аҳамияти катта. Бу борада шаҳримиздаги “Оқ-олтин” маҳалласида аҳоли хонадонларида Иссиқхонадан фойдаланиш яхши йўлга қўйилган.

Маҳалладаги 20 дан ортиқ хонадонда Иссиқхоналар ташкил қилинган бўлиб, оила аъзоларининг бандлиги таъминланган.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ана шундай хонадонлардан бирида бўлди.

Хонадон бошлиғи Иброим Саъдинов хонадонидаги бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишни афзал деб билади. Томорқада картошка, кўкатлар ва кўпгина гул кўчатлари ҳам экилган. Хонадондаги Иссиқхонада асосан лимон етиштирилади.

Иброим ота ҳоким билан суҳбатда томорқасида 1000 туп атиргул кўчатини етиштириб, Фирдавсий кўчасини атиргуллар кўчасига айлантириш нияти борлигини билдирди.

Шунингдек ушбу маҳалладаги, Шухрат Янгибоев хонадонида ҳам Иссиқхона ташкил қилинган. Бу ерда лимон цитрус меваси ҳамда булғор қалампири етиштирилади.

Шаҳримизда мана шундай оилалар янада кўпайишини тилаб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

Report content on this page

Teglar
- -