insurez
01-06-2024 11:31

Меҳр ва эътибор оғушида


Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўз секторидаги маҳаллаларда  яшовчи "Аёллар дафтари" орқали ёрдам олаётган хотин-қизлар билан учрашди.
Улар билан суҳбат давомида шаҳар ҳокими кўрсатилаётган бу каби ёрдамлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг натижаси эканлигини, ҳар бир ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган аёл эътиборда эканлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, аҳоли муаммолари билан ишлаш, камбағал оилаларнинг даромадини ошириш ва аҳоли бандлигини таѣминлаш бўйича ҳар бир маҳаллаларда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганлиги ва бу борадаги ишлар тизимли равишда ташкил этилганлиги, унга кўра берилаётган имтиёзли кредит ва томорқадан унумли фойдаланиш лозимлиги  таъкидланди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -