Менга ногиронлик пенсияси тайинланди. Мен расмий ишлашни ҳам бошладим. Қанча вақтдан сўнг пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун мурожаат қилсам бўлади?
Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг фуқаро ишлашни бошласа, пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб берилади.
Мисол учун, фуқаро унга ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг ишлашни бошлади ва 2 йил давомида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлди. Энди фуқаро пенсиясини қайта ҳисоблатиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот олиш тизимида мавжуд бўлмаса, ушбу маълумотларни қоғоз шаклда ҳам тақдим этишлари мумкин.
Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида кўриниши учун фуқаролар ўз иш берувчиларидан керакли маълумотларни my.mehnat.uz тизимига киритилганлигини талаб қилишлари лозим.