insurez
05-06-2024 11:30

Марафон ғолиблари тақдирланди


Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом бўлишларида албатта, ўтказиладиган мусобақалар ва спорт марафонларининг аҳамияти катта. Жумладан, бугун маҳалла ёшлари ўртасида шу мақсадда оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган ёшлар ташкилий қўмита томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид  Носиров бу каби тадбирларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди  ва ёшларни доимий равишда спорт билан шуғулланишларини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -