Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар юзасидан Пресс-тур ўтказилди
Давлатимиз Раҳбари Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида бугун ҳар бир соҳадаги раҳбар олдида турган муҳим масала бўлган Маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши ҳамда янги кучга, янги ҳаракатга айланиши кераклигини таъкидлаган эди. Албатта, бугун шаҳримизда ҳам бу борада белгиланган чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Республика Маънавият-маърифат маркази шаҳар бўлинмаси иштирокида ташкил қилинган Пресс-тур ушбу масалага бағишланди.
Шаҳардаги умумтаълим мактаблари ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусидаги пресс-тур доирасида иштирокчилар дастлаб, шаҳар Ички ишлар бўлимида ушбу йўналишда ташкил қилинган ишлар билан танишдилар.
-Бўлимда ҳар шанба куни “Маънавият соати” бўлиб ўтади. Ички ишлар ходимларининг маънавий қиёфасини шакллантириш борасида доимий равишда турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинади.
Бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидойилик билан кураша олиши мумкин.
Шу боисдан ҳам ички ишлар органлари ходимининг маънавий қиёфасини шакллантириш ва ривожлантириш ҳозирги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир,- дейди шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерали Ярлакабов.
Пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили шаҳримиздаги 2-ИДУМ бўлди. Маълумки, ушбу мактаб олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари боис янгича қиёфа кашф этган.
Замон талаблари даражасида шарт-шароитлар яратилган ва жиҳозланган муассасада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Йил давомида ўқувчи-ёшларни маънавиятини юксалтириш, кенг дунёқарашини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Нуронийлар, ижодкор ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари билан учрашувлар, буюк аждодларимининг таваллуд кунларига бағишланган тадбирлар, турли танловлар албатта, ўқувчи-ёшларни маънавиятини юксалтириш билан бирга Ватанга садоқат ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Ҳозирда ёзги таътилда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгараклар фаолият юритмоқда.
Пресс-тур якунида Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Қобил Бойкалонов Каттақўрғон шаҳридаги муассаса, идора ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва унга кўра тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар бегилаб олинганлигини билдирди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.