insurez
29-06-2024 17:40

«Келажак бунёдкори» медали  сохиби Муҳаммад Али Эшонқуловнинг каттақўрғонлик ёшлар билан учрашуви самимий бўлди


“Ёшлар ойлиги” доирасида Каттақўрғон шаҳрида ҳам ёшлар билан жуда кўплаб учрашувлар, турли тадбирлар, танловлар юқори савияда ўтказилди. Бугун “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида ташкил этилган тадбир ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  

 Шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар прокуратураси ташаббусибилан ўтказилган мазкур тадбирда каттақўрғонлик ёшлар Халқаро тоифадаги иқтисодчи, тадбиркор, бизнес мураббий Муҳаммад Али Эшонқулов билан учрашдилар.

Дастлаб, Муҳаммад Али Эшонқуловнинг шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда масъуллар билан суҳбати кейинги йилларда шаҳарда амалга оширилган  бунёдкорлик ишлари ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида бўлди.

М.Эшонқулов йирик тариқат   арбоби ва мутасаввиф шоир Сўфи Оллоҳёрнинг юрти  Каттақўрғон шаҳри ҳақида, бу ердаги маъданий-маърифий муҳит  ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдирди.

Шундан сўнг шаҳар Драма театрида йиғилган каттақўрғонлик ёшлар Муҳаммад Али Эшонқуловни ўзгача шукуҳда кутиб олдилар.

Тадбирни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова очиб берди. Шаҳар ҳокими бугун юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, каттақўрғонлик ёшларнинг ютуқлари ҳақида гапирар экан, бугунги бўлиб ўтаётган мана шундай учрашувлар албатта, шаҳримиз ёшларини келгусидаги олдиларига қўйган мақсадларини янада мустаҳкамлашини алоҳида таъкидлади.

Ўзининг қисқача ҳаёти билан таништирган  Муҳаммад Али  ёшларни илм олишлари, бугун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини билдирди. Шунингдек, у Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, китобхонлик ҳамда ишбилармонликни тарғиб қилишга қаратилган қимматли фикр ва ғояларини ёшлар билан ўртоқлашди.

Эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшларимиз сафида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган Муҳаммадали Эшонқулов 15 ёшида талабалик бахтига муяссар бўлган. Ёш бўлишига қарамай 10 мингдан зиёд шогирд чиқаришга улгурган «Patronlar Ligasi» клуби, «Yuksalish» лойиҳалари асосчиси бўлган ўзбек ўғлони Муҳаммад Али Эшонқуловнинг ҳаёти ҳар жиҳатдан  ёшларга намуна бўлиши шубҳасиз.

Муҳаммад Али Эшонқулов ёшлар томонидан берилган саволларга  ҳам батафсил жавоб қайтарди.

Тадбир давомида шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов сўзга чиқди ва ёшларни бугун яратилаётган барча имкониятлардан унумли фойдалишларини, албатта муваффақиятларга эришишлари, бугнги учрашув қаҳрамони сингари бўлишлари учун янада кўпроқ китоб ўқишлари, билим эгаллашлари кераклигини билдирди.

Учрашув якунида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Муҳаммад Али Эшонқуловга самимий тилаклари битилган эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, самимий ва кўтаринки тарзда кечган учрашув давомида қизғин саволлар йўллаган каттақўрғонлик ёшларга  Муҳаммад Али Эшонқулов ҳам китоблар жамланмасидан иборат совғаларини тақдим этди.

Тадбирда иштирок этган умумтаълим мактабларининг битирувчи синф  ёшлари айниқса, ушбу учрашув улар учун унутилмас ва эсда қоларли бўлганини алоҳида  таъкидладилар.

Ҳилола Эргашева, журналист.

 

 

 

 

Report content on this page

Teglar
- -