insurez
08-07-2024 09:30

Каттақўрғон шаҳридан Муқаддас Ҳаж зиёратига борган ҳожилар қайтиб келишди


"Ҳаж-2024" мавсумида шаҳримиздан Саудия Арбистонига муқаддас зиёрат учун борган 33 нафар ҳамшаҳарларимиз бир ой давомида Макка ва Мадина шаҳарларида ҳаж амалларини мукаммал бажариб юртимизга қайтишди.
Ҳожиларимизни бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳримиз ҳокими Гавҳар Алимова бошчилигидаги шаҳар фаоллари ҳамда ўз яқинлари томонидан кутиб олинди.

Шаҳар ҳокими билан суҳбат давомида ҳожиларимиз зиёратда бўлган кезлари уларга яратилган шароитлар, кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун Давлатимиз раҳбарига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этиб, юртимиз равнақи хамда ҳалқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -