insurez
20-08-2024 11:54

Каттақўрғон шаҳрида маҳалла еттилигининг жисмоний фаоллиги синовдан ўтказилди


Жорий йилнинг 15-25-август кунлари 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолидан спорт синовлари қабул қилиниши белгиланган.

Шу муносабат билан Каттақўрғон шаҳрида ҳам аҳолининг жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини аниқлаш мақсадида маҳалла уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар ва спорт мактаби ҳамкорлигида жорий йилнинг 16-24 август кунлари барча маҳаллаларда  30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилиш” режа графиги ишлаб чиқилди.

Бугун Каттақўрғон шаҳар "Дўстлик" ўйингоҳида дастлабки спорт ўйинлари, беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда 36 та маҳалладан келган маҳалла фаоллари спорт синовлари тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик спорт сифатларини аниқлашга қаратилган мезонлар бўйича баҳолаб борилди.

Teglar
- -