КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ИСТИРОҲАТ БОҒИ ЯНГИЛАНМОҚДА
Азалдан шаҳримиздаги Истироҳат боғи каттақўрғонликларнинг маданий дам олишлари учун севимли гўшаси ҳисобланган. Турли маънавий-маърифий тадбирларда боғ айниқса ёшлар билан гавжум бўлган.
Ҳозирги кунда шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан Истироҳат боғини янгича қиёфада акс эттириш, аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун сўлим ва замонавий кўринишдаги масканга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда айни кунларда давлат-хусусий шерикчилик асосида боғда қурилиш-таъмирлаш, янги аттракционларни ўрнатиш ишлари жадаллик билан кетмоқда.
Бугун ушбу манзилда бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иш жараёнлари билан танишди. Боғнинг бир қисми 1 июнда фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Ўйлаймизки, янги аттракционлар ва замонавий кўринишдаги Истироҳат боғи ёшларга манзур бўлади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.