insurez
29-06-2024 14:37

Қирқ беш нафар ёшлар учун имконият яратилди


Бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда ўз ўринларини топишларига алоҳида эътибор қаратилган.  Албатта, уларга кўрсатилаётган ёрдамлар кўплаб ёшлар учун улкан имкониятлар бўлмоқда.

Жумладан, “Ёшлар ойлиги” мобайнида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари давомида бир қатор ёшлар ўзларининг мурожаатлари билан иштирок этган эдилар.  

Бугун ушбу ёшларнинг 45 нафарининг мурожаатларидан келиб чиқиб, уларга имкониятлар тақдим этилди.  

“Ёшлар дафтари” ҳисобидан 36 нафар ҳамда ҳоким ёрдамчиси жамғармасидан 9 нафар ёшларга тикув машинаси, мотокультиватор, пайвандлаш ускунаси, пишриқ печи, калитлар жамланмаси ва бошқа турдаги жиҳозлар берилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда шаҳар прокурори Исмоил Нуриддиновлар сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар юртимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг натижаси эканлигини ҳамда ёшларни келгусида ушбу имониятлардан унумли фойдаланишларини, оиласи ва ўзи учун фойдали меҳнат билан шуғулланиб, даромад топишларини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Teglar
- -