insurez
14-06-2024 14:21

Илм-зиёга ташна ёшлар


Бугун шаҳар Педагогика коллежида  “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ташкил қилинган тадбир ана шундай номланди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, ижодкорлар, битирувчи ёшлар ҳамда фахрий устозлар иштирок этдилар. Тадбир давлат мадҳияси билан бошланди.

Дастлаб, коллежнинг битирувчи ёшларига дипломлар ҳамда ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган ўқувчиларга ташаккурномалар топширилди.

Шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, бугун юртимизда таълим соҳасига берилаётган эътибор, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди ва шаҳримизда мактабгача таълим соҳасини тараққий эттиришда мазкур коллежнинг келгусида намуна бўлишини билдирди.

Шундан сўнг шаҳримиздаги ижодкорларнинг ижод намуналари ўқувчилар томонидан ёд айтилди.

Каттақўрғонлик санаткорлар талқинидаги ижодкорларнинг шеърлари асосида куйга солинган қўшиқлар тадбир иштирокчиларига айниқса, манзур бўлди.

Сўзга чиққан меҳмонлар ҳамда ижодкорлар коллеж битирувчиларининг келгусидаги ишларида муваффақият тиладилар ҳамда коллежни юртимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар етишиб чиқишига тилак билдирдилар.

Тадбир байрам дастурхони атрофида тадбир иштирокчиларнинг дуолари ва суҳбатлари билан давом этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -