Хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди
Шаҳар Халқ қабулхонасида ҳоким ўринбосари Шахло Кучкарова, Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиева ҳамда Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Хумоюн Хамраевнинг сайёр қабули ўтказилди.
Мамлакатимизда соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини асраш муҳим масала ҳисобланади. Зеро, соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади.
Ушбу мақсадда ташкил қилинган қабул давомида хотин-қизларнинг саломатликлари, даволанишлари билан боғлиқ мурожаатлари батафсил ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида кўплаб мурожаатларга жойида ижобий ечим топилди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан боғлиқ мурожаатларни ҳал этилиши бўйича ҳам масъулларга зарурий топшириқлар берилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.