Хоким ёрдамчилари малакаси оширилди
Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хонадонбай асосида маҳалладаги ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш, маҳалланинг «ўсиш нуқтаси» дан келиб чиқиб, таклиф этилаётган янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, Ҳоким ёрдамчиларининг жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудуднинг драйверларидан самарали фойдаланиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш хоким ёрдамчиларининг фаолияти кундан кунга муҳим аҳамият касб этмоқда
Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби Самарқанд вилоят ҳудудий филиали ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ” мавзусидаги 15-16 май кунлари Каттақўрғон шаҳар "Ишга марҳамат" Мономарказида ташкил этилган семинар дастури ҳам айнан фаолиятини янгидан бошлаган ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилган бўлиб, бунда Каттақўрғон шаҳри ва қўшни туманлардан ташриф буюрган ҳоким ёрдамчилари маҳаллардаги тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига уларни қийнаётган муаммолар, жумладан; -Бўш ер майдонлари,бино-иншоотларни “E-аукцион” платформасига чиқариш ва сотиб олишга кўмаклашиш тамойиллари;
-Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қонунийлаштириш ва ер муносабатларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш;
-Ҳудудларда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмолчига (експортга) етказиб беришда онлайн савдо платформаларидан фойдаланиш;
-Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникатсия тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар ва литсензиялар олиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш каби муаммоларни ҳал этиш ечими бўйича тегишли давлат ташкилоти мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилиб чиқилди.
Семинар сўнгида ҳоким ёрдамчиларига Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби Самарқанд вилоят ҳудудий филиали томонидан фаол иштироклари учун махсус сертификат топширилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.