Эътироф
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (MDH)миқёсида ташкил этилган ҳалқаро илмий -амалий кўрик танловида иштирок этган Ўзбекистон "Адолат"СДП шаҳар кенгашининг раиси Дилафрўз Хасанованинг хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва Гендер тенглигини қарор топтириш мавзусида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдим этилган илмий мақоласи эътироф этилди.
Д.Хасанова "Ватан ифтихори" эсдалик кўкрак нишони ҳамда "Best Publication" илмий -тадқиқотлар маркази томонидан халқаро Сертификат билан тақдирланди.