Cиз доим эътибордасиз!
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Ногиронлар жамияти томонидан 7-12 ёшдаги имконияти чекланган ёшлар ўртасида рассомчилик йўналиши бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” танлови ҳамда шахмат- шашка спорт мусобақаси ўтказилди.
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги ушбу тадбирда ёшлар ўзларининг рассомчилик ҳамда спорт борасидаги маҳоратларини намойиш этдилар. Бу каби тадбирлар юртимизда барча ёшлар эътибор ва ғамхўрликда эканлигидан ҳамда уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришга қаратилганлигидан далолат, - дейди тадбирда иштирок этган шаҳар Педагогика коллежи директори Феруза Рахимова.
“Баркамол авлод” маркази томонидан ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари намуналари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Тадбирда ғолиб бўлган ёшларга диплом ҳамда совғалар тақдим этилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.