insurez
30-08-2024 15:43

БИР БЎЛСАК - ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!


Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами ушбу шиор остида кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан Каттақўрғон шаҳар Истироҳат боғида бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар, шаҳримиз аҳолиси иштирок этди.

 Тадбирни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очди ва барчани энг улуғ ва энг азиз байрам билан муборакбод этди.

 Авваламбор, барчангизни қутлуғ айём- Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этаман. 1991 йил 31 августда республикамиз Мустақил деб эълон қилинди ва Ўзбекистон ўзининг Мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олди.

Мана 33 йилдирки халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган тарихий сана сифатида кенг нишонланиб келинади.

Ўтган қисқа даврда юртимиз машаққатли, аммо шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли учун фаровон турмуш шароитини яхшилаш билан бирга мамлакатимизни бутун дунёга танитмоқда.

Юртимиздаги ислоҳотлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўлидаги улкан бунёдкорлик ишларининг натижасини биргина Каттақўрғон шаҳри мисолида ҳм кўришимиз мумкин, дея таъкидлади шаҳар ҳоким ўз сўзида.

Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди. Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг кўргазмалари, мусиқий чиқишлари тадбир иштирокчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Пойтахтдан келган санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи ажойиб куй ва қўшиқлар айниқса, тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

 

Буни тадбир давомида иштирок этаётган ҳамшаҳарларимизнинг юзларида бугунги кунларга шукроналик ва шодлик акс этган мисолида ҳам кўриш мумкин.

Азизлар барчангизни Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан муборакбод этамиз. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

Report content on this page

Teglar
- -