insurez
12-06-2024 09:00

Ҳашар элга ярашар


Бир неча кунлардан сўнг халқимиз Муборак Қурбон ҳайитини кенг нишонлайди. Шу муносабат билан шаҳримизда ташкил этилган ҳашарда қабристонлар ободонлаштирилмоқда. Жумладан, Азизхўжа қабристонида ҳам ушбу ҳудуддаги маҳаллалар, фуқаролар томонидан тозалаш ва ободончилик ишлари олиб борилди. 

Бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтларга ишлов берилди. Ҳашар бугун ва эртага ҳам давом этади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -