Ҳарбийларнинг оилалари билан учрашув ўтказилди
Куни кеча ҳабий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан учрашув ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Кучкарова, Дин ишлари қўмитасининг вилоят ва шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ, тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирок этдилар.
Сўзга чиққан шаҳар ҳокими ўринбосари оилаларда тинчлик ва тотувликни таъминлашда, фарзанд тарбиясида аёлнинг ўрни юқорилигини, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлигини, ҳар бир аёл давлат эътиборида эканлигини таъкидлади. Ҳарбийларнинг оилаларини бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида гапирди ва уларнинг муаммолари билан қизиқди.
Шунингдек, учрашувда оилада соғлом- маънавий муҳитни шакллантириш, интернетдан фойдаланишда турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, бу борада билимларга эга бўлишлари лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Учрашув давомида ҳарбийларнинг оилалари онкологик ва бошқа касалликларни олдини олиш борасида ҳам тушунчаларга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.