insurez
04-09-2024 18:11

Ҳар биримиз Ватанимизнинг ривожига ҳисса қўшишимиз керак


Бугун 16-умумтаълим мактабида Мустақиллик дарсини ўтган шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов шундай таъкидлади. Мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан шаҳар прокурорининг суҳбати самимий бўлди.

-Тарихдан буюк аждодларнинг авлодларимиз. Дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган  ана шундай инсонларга муносиб авлод бўлиб, юртимизнинг ривожига, им-фан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Зеро, бугун юртимизда сиз ёшларнинг билим олишингиз, касб-ҳунар эгаллашингиз учун барча шароитлар яратилган. Фақат шунга муносиб ҳолда ўқиб, тил ўрганган, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ёш ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олади.

Албатта, биз ҳам сизнинг орзу-истакларингизни амалга оширишда доим қўллаб- қувватлаймиз, - деди шаҳар прокурори ўз сўзида.

Ўз навбатида бу тилаклардан руҳланган ёшлар келгусида яхши ўқишлари, олий таълимга киришларини, шаҳримиз, юртимизни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишларини билдирдилар.

Жорий ўқув йилида мактабда иккита 11- синфлар бўлиб, уларда 46 нафар ёшлар таҳсил олмоқда. Прокурор битирувчи синф ўқувчиларининг келгусидаги ўқишларида муваффақият тилади.

 

Teglar
- -