ҲАР БИР РАҲБАР ЎЗ ВАЗИФАСИГА МАСЪУЛИЯТЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
Яқинда вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда корхона-муассасаларнинг санитар ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди.
Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ҳамда корхона-муассаса раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда иқтисод, таълим, инвестиция, саноат, хизмат кўрсатиш, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Ҳар бир соҳа бўйича масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бир ҳафта муддатда ижросини таъминлаш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек, меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.