insurez
15-04-2025 10:27

«Ҳамшира-2025»


Самарқанд шаҳридаги "Нурафшон" маданият саройида «Ҳамшира-2025» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Унда даволаш профилактика муассасалари ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари босқичида ғолиб бўлган ҳамширалар ўзаро беллашди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси кардиология бўлими ҳамшираси Азизабону Каримова қўлга киритди. 

2-ўрин Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Кумуш Ярашевага, 3-ўрин эса  Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали Жомбой тумани тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери Нигора Акрамовага насиб этди.

Teglar
- -