Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлиги "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги “Каттақўрғон тонги” газетасининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.
Дарвоқе, газетада чоп этилиши керак бўлган хабарларни унинг расмий веб-сайти (www.kattakurgon-tongi.uz), телеграмдаги канали (https://t.me/KattakurgonT) ҳамда facebook (https://www.facebook.com/KattakurgonT) орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Шунингдек, @kattakurgontongibot орқали мурожаат қилиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ҳамда мақола ва хабарларингизни топширишингиз мумкин.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш: https://t.me/KattakurgonT
www.facebook.com/KattakurgonT
www.kattakurgon-tongi.uz