МАХСУС ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун шаҳримиздаги “Ёшлар кутубхонаси”да Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги “Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 926-сонли Қарори ижроси юзасидан “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида махсус ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

 

Сайловчилар ва сайлов жараёнларида иштирокчилар ҳуқуқий маданиятини, сайлов комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, сайлов тизими ва қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган семинарда шаҳар ХТБ бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари, коллежлар, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этмоқдалар. Ўқув семинари яна икки кун давом этади. 

2015-2019 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM