Э Ъ Л О Н !

Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими ҳамда Савдо-саноат палатаси Каттақўрғон шаҳар бўлими ҳамкорликда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмак бериш мақсадида бир хафталик ўқув курслари ташкил этилаётганлигини маълум қилади.

           Бугунги кунда ишсиз юрган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси амалиётга тадбиқ этилмоқда.

           Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қиладиган 18-30 ёшгача бўлган ёшларни юқоридаги лойиҳанинг илк қадамлари сифатида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида жорий этилаётган бир хафталик ўқув курсларига таклиф этамиз.

            Ўқув-курсларини Самарқанддан ташриф буюрган соҳа мутаҳассислари олиб боради. Иштирок этиш мутлақо текин. Курс якунида иштирокчилардан тест олинади ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга Савдо-саноат палатаси томонидан сертификат тақдим этилади ҳамда банкдан кредит олишларига кўмак берилади.

           Сизда ушбу ўқув-курсларига иштирок этиш (маълумот олиш) истаги пайдо бўлдими? Унда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг ва рўйхатдан ўтинг.

91-297-12-17

94-535-85-95

 

Image_elon: 
2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM