АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада шаҳримизда ҳам белгиланган тадбирлар доирасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, шаҳар ҳокимининг жорий йил 6 январдаги “Якка ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра шаҳар Тиббий ижтимоий хизматлар шуъбаси томонидан шакллантирилган рўйхат асосида шундай фуқароларга моддий кўмак бериб келинмоқда.

Куни кеча шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор, Тиббий ва ижтимоий хизматлар шуъбаси вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан сектор ҳудудидаги яшаш шароитлари ва муаммолари ўрганилган 7 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож кексаларнинг  2 нафарига эшитиш аппарати, 1 тасига ортопедик оёқ кийим ва 4 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати   

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM