Events

Айни дамда

Шаҳримиздаги 5 ёрдамчи махсус  интернат мактаби жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга умумий ўрта таълим  берувчи муассасалардан ҳисобланади. Кейинги йилларда бу борадаги таълим  тизимида амалга оширилган ислоҳотлар боис ушбу муассасада ҳам болажонларга таълим бериш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу муассасада бўлди. Мактабдаги шарт-шароитлар билан танишди ва педагогик жамоа билан суҳбатлашди. 

Image_tadbir: 

Айни дамда

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳарбий қисмда Айни дамда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳарбий қисмда ҳарбийлар билан учрашув ўтказмоқда. Ҳарбий қисмда ҳарбий  хизматчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 
Самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтаётган  учрашув давомида бу борада сўз юритган шаҳар ҳокими бу каби ишлар кейинги йилларда мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлади.

Image_tadbir: 

“ДЎСТЛИК” МАҲАЛЛАСИДА МЕВАЛИ  ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАР ЭКИЛДИ

Республикамиз сингари шаҳримизда ҳам  “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Идора ва ташкилотлар, маҳаллалар ушбу ҳаракатда фаоллар.
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар “Дўстлик” маҳалласини “Яшил макон”га айлантириш мақсадида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Image_tadbir: 

ХУШХАБАР

Ахборот хизмати ходимларининг дўсти, Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг ёш ва фидойи ходими Замира Ахатова ИИВ вазирининг буйруғи билан кўкрак нишони билан  мукофотланди. 
Табриклаймиз!

Image_tadbir: 

МАКТАБЛАРДА “КИТОБ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ

Китобнинг инсон камолотидаги ўрни беқиёс. Албатта, бўш вақтингизда бирор- бир бадиий адабиётни мутолаа қилиш орқали вақтингизни мазмунли ўтказиш билан бирга ўзингиз учун янги бир оламни ҳам кашф этасиз. Айниқса ўқувчи-ёшларни дарсликлардан ташқари бадиий китоблар ўқишга кенг тарғиб қилиш уларда фанларга оид билимларни ошириши билан бирга кенг дунёқарашни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM