ЭЪЛОН
25.05.2023 - 18:59Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги шаҳар Истироҳат боғи директори лавозимига танлов эълон қилади.
Ушбу лавозимга қуйидаги малака талаблари қўйилади:
• Олий маълумотга эга бўлиши;
• Маълум иш тажрибасига, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши;
• Инвестиция киритиш имкониятига эга бўлиши;
• иқтисодий ривожланиш режаларини тузиш ва уни амалга оширишни билиши.
Танлов ўтказиш муддати: Ҳужжатлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинади.
Манзил: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Амир Темур кўчаси 4-уй.
Телефон: (+99866)456-21-35, (+99866)456-10-01
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги