Янгиликлар

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шаҳардаги “Кўнжипай” МФЙ йиғинида хотин-қизлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хотин-қизларимизнинг ўз ўрни, ҳамда мавқеини ошириш ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди.

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22-июль санасида Каттақўрғон шаҳар 6-умумтаълим мактаби биносида шаҳар ҳокими М.Хашимов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда шаҳардаги “Меҳржон”, “Зомин”, “Ҳайдарчаман”, “Ноқис”, “А.Навоий”, “О.Мирий” маҳаллаларида истиқомад қилувчи фуқароларнинг муаммолари тингланди. Шаҳар ҳокими томонидан ушбу муаммоларни хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Хашимов шаҳардаги Халқ қабулхонаси биносида ахоли билан қабул ўтказди. Ахолини қийнаб келаётган муаммоларини жойида хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берди.

 

 

САЙЁҲЛАР “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ”ДА

Куни кеча шаҳримиздаги “Нуронийлар маскани”га чет эллик икки саёҳатчи ташриф буюрди. Германия-Япония, Аляска-Патагония (Аргентина) йўналиши бўйича йўлга чиққан франциялик 27 ёшли сайёҳ Артур Деслаукс велосипедда 3 йилдан буён 45000 км йўл босиб дунёнинг 40 та мамлакатида бўлган.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар 2-сон мусиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXVI-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот муассасалар раҳбарлари, туманлараро судлар раислари, ички ишлар органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Сессия кун тартибига қўйилган 12 та масала юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг хисоботлари тингланиб, қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM