Янгиликлар

23 АВГУСТДАН ЯНГИ ТАРИФЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ

Самарқанд вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасининг 2019 йил 7 августдаги буйруғига асосан вилоят ҳудудида сувга нисбатан янги тарифлар қўлланилади. Унга кўра 2019 йил 23 августдан бошлаб сув таъминоти ва оқова хизматлари бўйича амал қиладиган тарифларни шакллантириш жараёнида 50 (эллик) сўм/м3 махсус устама ҳақ миқдори қўлланилиши белгиланди. 

40 ДАН ОРТИҚ МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

Бугун шаҳар “Халқ қабулхонаси”да шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда иштирок этган 40 дан ортиқ фуқаронинг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди.

ПРОКУРОР АРИЗАЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Джумаев томонидан “Дўстлик” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда қатнашган маҳаллий аҳоли ўзларининг ечилмаган масалалари ва муаммолари юзасидан сўзга чиқдилар. Барча мурожаатларни ижобий хал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM