Янгиликлар

ОЛИЙ СУД РАИСИ ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Кейинги вақтларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса Маъмурий, иқтисодий, хўжалик судларнинг фаолиятига оид ўзгаришлар бу борада ечимини топишни кутаётган кўпгина муаммоларни ҳал этилишга имкон яратди.

“ТАШАББУС - 2018”

Республика Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандларнинг “Ташаббус - 2018” кўрик танлови илк босқичи шаҳримизда бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими М.Хашимов танлов қатнашчиларига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Танлов якунига кўра, “Энг яхши тадбиркор” наминациясида Азамат Содиқов раҳбарлик қилаётган “Каттақўрғон дизайн мебель” корхонаси 1-ўринга лойиқ топилди. “Энг яхши ҳунарманд” наминациясида “Дўстлик” МФЙ да яшовчи Фарход Сувонов ғолиб бўлди.

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида Муборак Хаж сафаридан қайтган хожиларимиз ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов очиб берди.

ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги 2-сон академик лицейи биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Ёшлар муаммоси истиқболли кадрлар нигоҳида" мавзусида семинар иштирокчилари билан биргаликда янги меҳмонхона қурилиш ишларига тамал тоши қўйилди.

"САЛОМАТЛИК КУНЛАРИ" ДОИРАСИДА МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган “Саломатлик кунлари” доирасида югириш марафони ўтказилди. Ушбу марафонда ғолиб бўлган иштирокчиларга қимматбахо совғалар топширилди.

2015-2023 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM