Янгиликлар

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришлар

 1.Қўшимча қиймат солиғи бўйича :

Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, шунингдек, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. Тушум ҳажмидан қатъи назар ҚҚС тўловчиси корхоналар доираси қуйидаги корхоналар ҳисобига кенгайтирилмоқда.

ИНГИЧКАЛИК ШАХМАТЧИЛАР СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

Аҳоли хусусан ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим ва энг мақбул йўли бу уларни спортга қизиқишларини ошириш, спортни ривожлантириш, оммавий спортни кенг тарғиб қилишдир. 

СИЁСИЙ МАЪРИФИЙ ЎҚУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимлари ва ташкилот раҳбарларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Уни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари олиб борди.

БУЛВАРНИ НИМА ЖИН УРДИ?

"Каттақўрғон қачон обод бўларкан? Шаҳарга ҳеч ким қарамайди?".. оҳангидаги гап-сўзлар каттақўрғонликларни доим қизиқтирган мавзу бўлиб келган.

Ниҳоят, Президентимизнинг эътибори билан “Каттақўрғоннинг ҳам куни туғиб” бюджетдан ажратилаётган миллиардлар эвазига шаҳар мисли кўрилмаган даражада ўзгара бошлади.

Самарқанддан қайси раҳбарлар саломатлигини тиклаш учун таътилга чиққан?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM