ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
16.03.2024 - 11:28Ёшлар билан манзилли ишлашни ташкил қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳримиздаги 6045 нафар ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бириктирилган.
Куни кеча шаҳар прокуратурасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ёшлар етакчилари ва бириктирилган масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.