Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!
18.03.2024 - 11:56Бугун Каттақўрғон шаҳрида нишонланган Наврўз умумхалқ байрами ушбу ғояни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Шаҳар “Дўстлик” ўйингоҳига йиғилган каттақўрғонликлар байрамни кўтаринки руҳда ўтказдилар. Ёшлар ижросидаги ажойиб рақслар, спорт ўйинлари, "Келин салом" каби миллий урф-одатлар намойиши тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.