Она тилим жаранги, олам узра таралгай!
22.10.2022 - 11:28Ўзбек тили байрами куни муносабати билан шаҳримиздаги 1 секторда жойлашган 18 умумтаълим мактабида бошланғич таълим ўқитувчиларининг уқув-амалий семинари ўтказилди.
Шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда шаҳримиздаги мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида ўтказилган семинар давомида очиқ дарслар, тадбирлар ташкил қилинди.