НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИДА ФАОЛ ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар 2 -сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Шуҳрат" медали соҳиби, фаол тадбиркор, “KATTAQO‘RG‘ON ELEKTROTEXNIKA ZAVODI” МЧЖ таъсисчиси Анвар Норбоев иштирокида Навбаҳор маҳалласи ҳамда шаҳримизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркор ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда тадбиркор А.Норбоев мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, берилаётган имкониятлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Шунингдек, учрашув давомида фаол тадбиркор ўзи бошқариб келаётган корхонанинг ташкил этилиши тарихи, бу ерда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариб, хорижга экспорт қилишга қадар амалга оширилган ишлар ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек А.Норбоев томонидан тадбиркорлар ва иштирокчиларнинг кичик бизнесни ташкил этиш, уни ривожлантириш бўйича берилган саволларига жавоблар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2023 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM