
Каттақўрғон шаҳрида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва муаммоларини ҳал этиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар дастуридан келиб чиқиб, “Прокурор ва ёшлар учрашуви” тадбири доирасида вилоят ҳамда шаҳар прокуратурасининг каттақўрғонлик ёшлар билан бўлаётган учрашуви ва сайёр қабули давом этмоқда. Қувонарлиси, қабул давомида 10 нафар ёшнинг мурожаати жойида ҳал этилди.
3 нафар контракт пулини тўлашда ҳамда 7 нафар асбоб-ускуна олишда амалий ёрдам сўраган ёшлар мурожаатлари ижобий ҳал этилганидан мамнун бўлдилар.
Шу ернинг ўзида 7 нафар ёшларга уларнинг хохишларидан келиб чиқиб, керакли асбоб-ускуналар берилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.