2022 йил

Каттақўрғон шаҳрида  тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, экспорт кўрсатгичлари ҳамда худудий инвестиция лойиҳалари  тўғрисида

  М А Ъ Л У М  О Т

Экспорт кўрсаткичлари бўйича

2022 йил учун экспорт прогноз кўрсатгичлари 13.1 млн.долл этиб белгиланган бўлиб, шундан саноат махсулотлари 12.3 млн.долл 93% ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари 0.8 млн.долл 7% ни ташкил этмоқда.

2022 йилнинг якунига қадар экспорт прогноз кўрсатгичлари 16.6 млн долларни ташкил этиб, Шундан 15.7 саонат маҳсулотлари 129.3% ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 0.9 млн.доллар 98.5% режага нисбатан экспорт қилинган. Шунингдек 16 та экспортер корхоналар томонидан жами 18 хил турдаги 6 та давлатга қишлоқ хўжалиги ва саноат махсулотлари экспорти амалга оширилган.

2023 йил учун экспорт прогноз кўрсатгичлари 24.5 млн.долл этиб белгиланган бўлиб, шундан саноат махсулотлари 23.6 млн.долл 96.3% ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари 0.9 млн.долл 3% ни ташкил этиб белгилаб олинди. Шунингдек мазкур режани 11 та Экспортёр корҳоналар томонидан экcпорт амалга оширилишини белгилаб олинди

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича

 Каттақўрғон шаҳрига 2022 йилда хорижий инвестицияларни ўзлштирилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарори билан тасдиқланган давлат инвестиция дастури доирасида 12,0 млн АҚШ доллар.

Январ-декабр ойларида умумий қиймати 12 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инветицияларни жалб этиш белгиланган, шундан 8.3 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инветициялар ҳамда кредитлар ўзлаштирилди. Жорий йилнинг режасига нисбатан 69 % бажарилди.

2023 йил ПҚ 459 сонли қарорига асосан жами 15,0 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициияларни ўзлаштириш режалаштирилган,

Жумладан “Каттақўрғон сигм семент” МЧЖнинг семент ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш ҳисобига

Худудий инвестиция лойиҳалари бўйича

Ташқи савдо, инвестициялар, махаллий саноатни ривожлантиригш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича 2022 йил 5 январдани Хукумат комиссиясининг 2 сонли йиғилиш баёнига Каттақўрғон шаҳрининг худудий инвестиция дастури манзилли рўйхати тасдиқланган бўлиб унга кўра умумий қиймати 245,5 млрд сўм бўлган 24та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижада 340 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек Хукумат комиссиясининг 2022 йил 15 апрелдаги № 24-24/1-3277-сонли баёнига асосан худудий дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди,

Йил якуни билан умумий қиймати 251,1 млрд сўм ( 230,3 млрд сўм ташаббускор маблағи, 20,8 млрд сўм банк кредити) бўлган 43 та лойиҳа ишга туширилиб, 560 нафар янги иш ўринлари яратилди.

2023 йил худудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 371,1 млрд сўм (шундан, 269,1 млрд сўм ташаббускор маблағи, 102,0 млрд сўм банк кредити) бўлган 43 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 488 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, хар бир маҳалла ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда 2023-2025 йилларга мўлжалланган қўшимча инвестиция лойиҳалари шакллантириш натижасида умумий қиймати 2 трлн 180,5  млрд сўм бўлган 274 та лойиҳалар шакллантириб, 1319 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштириб олинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM