2021 йилда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисида

2021 йилда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрел кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган 20-сонли йиғилиш баёнининг 2-иловасига Каттақўрғон шаҳрида 2021-2022 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш дастурига умумий қиймати 2 трлн 215,7 млрд сўм бўлган (шундан 144.2 млрд.сўм банк кредитлари) 58 та инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 1226 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Жумладан:

Саноат соҳасида: Умумий қиймати 1 трлн 974,1 млрд сўмлик 25 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 849 нафар янги иш ўрни.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида: Умумий қиймати 69,8 млрд сўмлик 5 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 73 нафар янги иш ўрни.

Хизмат кўрсатиш соҳасида: Умумий қиймати 171,7 млрд сўмлик 28 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 304 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган

Режада: 2021 яил январ декабр ойлари умумий қиймати 205,2 млрд сўмлик (шундан 89.3 млрд сўм банк кредитлари) 46 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 416 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Амаода: 2021 йил якуни билан умумий қиймати 240.4 млрд сўм бўлган  жами 64 та (дастур бўйича 47та лойиҳа, дастўрдан ташқари 17 та лойиҳа) инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб 417 нафар янги иш ўринлари яратилди.

2022 йил учун худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режа кўрсаткичлари белгилаб олинди, унга кўра умумий қиймати 249.4 млрд сўм бўлган 24 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 340 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM