МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда тарқалган Каттақўрғон шаҳар Фаробий кўчасидаги бугунги ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

2022 йилги дастурга асосан Каттақўрғон шаҳар Баҳористон МФЙ Фаробий кўчасидаги мавжуд оқова тармоғини реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, мазкур оқова сув тармоғини буюртмачиси этиб “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси" УК Самарқанд вилоят бошқармаси этиб белгиланган.

Шунга асосан ушбу ташкилот томонидан мазкур объект tender.mc.uz махсус ахборот портали орқали эълонга жойлаштирилган.

Шу йилнинг 24 март санасида “ELITE LIFE CONSTRUCTION MCHJ” томонидан ушбу объектни 210 кун муддатда қуриб якунига етказиш шарти билан тендерда ғолиб деб топилган.

Лекин “ELITE LIFE CONSTRUCTION MCHJ” томонидан мазкур қурилиш ишлари ўз вақтида якунига етказилмасдан ташлаб кетилган.

Мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар прокуратураси томонидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилганда қурилиш пудрат ишларини амалга оширишда жуда кўплаб камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда “ELITE LIFE CONSTRUCTION MCHJ" нинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қузғатилиб, шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда ушбу объектда қурилиш ишларини якунига етказиш мақсадида қўшимча қурилиш пудрат ташкилоти жалб қилинган ҳолда ишларни якунига етказиш чоралари кўрилмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM